Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"ТТЗ АШБ – Машинасозлар метроси АШБ" йўналишида экспресс автобус қатнови ташкил этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.11.2022 5106 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-111-сонли қарорга асосан аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан бошлаб, Е-1-сонли "ТТЗ АШБ-Машинасозлар метроси АШБ" янги экспресс автобус йўналиши ташкил этилди.

 

Е – 1 - сонли янги экспресс автобус йўналиши "ТТЗ АШБ" дан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак Йўли, Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали “Машинасозлар метроси АШБ"га қадар ҳаракатланади. Ҳаракат давомида автобуслар ТТЗ бозори, Буюк Ипак Йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти, Ашхобод боғи бекатларида тўхтаб ўтади.

 

Йўналишда катта сиғимли автобуслар бешта жадвал асосида 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Ҳаракат жадвалига мувофиқ автобуслар тонгги соат 7:00 дан 22:00 га қадар йўналишда ҳаракатланади. Йўлкира ҳақи 2500 сўм этиб белгиланган.

 

Ушбу экспресс автобус йўналиши Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек қўрғони, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларидан кириб келаётган йўловчилар оқимини тезкорлик билан Тошкент шаҳри маркази ва Тошкент метрополитени йўналишларига  етказиб бериш мақсадида ташкил этилди.