Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.05.2021 5597 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 25 май куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси раиси Гулчеҳра Исроилова билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимиз ички ва халқаро туризм соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Мамлакатимиз туризм индустрияси вакиллари учрашувда ўз фаолияти давомида юзага келаётган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими юзасидан Транспорт вазирлиги тизим ташкилотлари раҳбарлари билан фикр алмашишди.

Ҳусусан, ҳар бир вилоят кесимида мавжуд туристик объектларга олиб борувчи йўлларнинг ҳолати ҳамда йўлбўйи инфратузилма объектларининг аҳволи, транспорт қатновлари ва логистика билан боғлиқ масалалар, маҳаллий ва халқаро йўналишларда бажарилаётган авиақатновлар мунтазамлигини таъминлаш, транспорт ва транспорт инфратузилма объектларида хизмат кўрсатувчи ходимлар малакасини ошириш, соҳада рақамли технологиялар ва хизматлар турларини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокамалар марказида бўлди.

Учрашувда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан Транспорт вазирининг логистика ва туризмни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси бошчилигида ишчи гуруҳини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорликда ишларни мувофиқлаштириб боришга келишиб олинди.