Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Туркманистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.11.2021 6250 Yangiliklar

 

 

Бугун, 18 ноябрь куни транспорт ва логистика масалалари бўйича ўзбек туркман ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ва «Туркманистон темир йўллари» агентлиги раиси А.Атамурадов, шунингдек, икки мамлакатнинг автомобиль, темир йўл, авиация тизими ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида видеоконференция алоқа шаклида ўтказилган учрашувда транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.

Хусусан, коронавирус пандемияси сабаб амалиётга жорий этилган чеклов чоралари натижасида ёпилган “Хўжайли – Куня-Ургенч”, “Шовот – Дашогуз” ўтказиш пунктлари иш фаолиятини санитария-эпидемиология тадбирларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тиклаш масаласи кўриб чиқилди.

Ушбу масаланинг ижобий ечимини таъминлаш мақсадида томонлар келаси ҳафтада вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганишга ва тегишли таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Шунингдек, учрашувда “Туркманбоши” халқаро денгиз порти орқали “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Туркия - Европа” йўналишида юк ташувлари учун қулай шароитларни яратиш ҳамда “Ўзбекистон - Туркманистон - Эрон - Уммон” халқаро транзит-транспорт йўлагининг барча иштирокчилари билан Ашхобод битими бўйича ишларни фаоллаштириш масаласи муҳокама этилди.