Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Урганч аэропортини ДХШ модели бўйича модернизация қилиш ва бошқариш бўйича тендер муддати узайтирилди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.09.2024 1489 Yangiliklar

“Uzbekistan Airpors” АЖ (“UzAirports”) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биргаликда, “Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш” бўйича давлат-хусусий шериклик (“ДХШ”) лойиҳаси тўғрисида 2024 йил 1 августда эълон қилинган тендернинг малака ошириш сўрови босқичини кўпчилик аризачилар ва талабгорларнинг сўровларидан келиб чиқиб, муддати узайтирилаётганлигини маълум қилади.

 

Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидаги янгиланган муддатлар белгиланганлиги маълум қилинади:

 

– тушунтириш сўровларини топширишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 октябрь Тошкент вақти билан 18:00;

 

– малакавий талабномалар учун ариза топширишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 ноябрь, Тошкент вақти билан 18:00.

 

Алоқа манзили:

 

Электрон почта:tender.info@uzairports.com 

 

Телефон: (+998) 55 501 47 47. Ички рақамлар (4510 Рустамбек Жанабаев, 4582 Бекзод Набиев).