Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Урганчга олиб келинган 50 та замонавий автобуслар тақдимоти бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.11.2024 267 Yangiliklar

Бугун “Бунёд йўловчи ташиш” МЧЖ да Урганч шаҳри учун олиб келинган янги автобусларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳамда жамоатчилик фаоллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

 

Жорий йил охиригача ушбу русумдаги автобуслардан яна 30 таси келтирилади. Натижада шаҳарда 16 та йўналишда 148 та автобус ҳаракатланиб, ҳар куни 136 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади.

 

Муҳими, шаҳарда йўловчи ташиш ҳажми икки баробардан зиёд ортади ва қатновларнинг оралиқ интервали 18 дақиқадан 10 дақиқага қисқаради.

 

Янги харид қилинган замонавий автобуслар Урганч шаҳар ичидаги 4 та автобус йўналишларида брутто-шартномаси асосида хизмат кўрсатади.