Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Пекин ва Уханга чартер рейсларни амалга оширади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.02.2020 6288 Yangiliklar

Ҳурматли йўловчилар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг буйруғига биноан ташкил этилган ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра,  Uzbekistan Airways авиакомпанияси жорий йилнинг 4 - 5 февраль кунлари қуйидаги йўналишларда чартер рейсларини амалга оширади:

Пекин - Тошкент (иккита рейс) - авиабилетлар ўртача тарифдан паст;

Ухань - Тошкент (битта рейс) - тўловсиз парвоз.

Ушбу рейсларга чипталарни сотиб олиш учун сиз Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг ваколатхонасига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз керак:

Элчихонанинг консуллик бўлими:

Азиз Хилватов +86 138 1120 4471

Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Элчихона вакиллари:

Нуриддин Убайдуллайев +86 139 10 85 7245

Нодир Нурматов +86 158 1047 7270

Шуҳрат Умиров +86 139 1175 4476

Рустам Назаров +86 138 0122 1452

Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040

Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848

Сардор Сирожов +86 186 1812 9040

Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ваколатхонаси:

Тробов Мурод +86 184 0196 9633

Алексей +86 186 0195 8683

Ушбу рейслар Хитойда коронавирус инфекциясининг авж олиши муносабати билан амалга оширилмоқда.  Ҳар бир самолётда тиббиёт ходимлари ва вирусология соҳасидаги мутахассислар,  замонавий диагностика асбоблари,  шахсий ҳимоя воситалари ва зарур тиббий препаратлар билан жиҳозланган.  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда парвозларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Ушбу рейсларнинг йўловчилари етиб келганидан кейин вақтинча яшаш марказига юборилади.  Шу муносабат билан сиздан Тошкент шаҳридаги аэропортда йўловчилар билан учрашмаслигингизни сўраймиз.  Келиш вақти кейинроқ эълон қилинади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998 (71) 276-49-66