Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Uzbekistan airways" авиакомпанияси Самарқанд шаҳридан янги маҳаллий йўналишларда қатновларни йўлга қўймоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.03.2021 4172 Yangiliklar

 

Мамлакатимизда ички туризмни янада ривожлантириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 28 март кунидан эътиборан "Uzbekistan airways" авиакомпанияси қуйидаги йўналишлар бўйича парвозларни амалга оширишни бошлайди:

 Самарқанд – Фарғона – Самарқанд

 Самарқанд – Урганч – Самарқанд

 Самарқанд – Наманган – Самарқанд

 

Мазкур йўналишларда парвозлар қуйидаги жадвал бўйича ҳар куни амалга оширилади.

 

Самарқанд – Фарғона учиш вақти 15:55, келиш вақти 16:55.
Фарғона – Самарқанд учиш вақти 17:45, келиш вақти 18:50.

 

Самарқанд – Урганч учиш вақти 11:50, келиш вақти 13:05.
Урганч – Самарқанд учиш вақти 13:55, келиш вақти 15:05.

 

Самарқанд – Наманган учиш вақти 08:05, келиш вақти 09:05. 
Наманган – Самарқанд учиш вақти 09:55, келиш вақти 11:00.

 

Батафсил маълумотларни авиакомпания расмий веб-сайтидан олиш мумкин.