Манзил:
Зулфияхоним кўчаси, 3 уй
20-28-март кунлари Тошкент - Урганч - Тошкент йўналиши бўйича HY 051/052 қатновлари бекор қилинди.
HY 051 қатновининг йўловчилари шу кунларда Тошкентдан Урганч шаҳрига HY 011 қатнови орқали Нукусда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Тошкентдан кетиш вақти соат 09: 00 да, Ургенчга келиш вақти соат 12: 10 да.
HY 052 қатновининг йўловчилари HY 012 қатнови орқали Тошкентга олиб борилади. Урганчдан кетиш соат 12: 50 да, Тошкентга келиш соат 14: 10 да.
Эътибор беринг! Тошкент - Нукус йўналиши бўйича HY 011 қатновининг кетиш вақти ўзгарди. Тошкентдан кетиш — соат 09: 00 да, Нукусга келиш — соат 10: 40 да.
Нукус - Тошкент йўналиши бўйича HY 012 қатновига авиачиптаси бўлган йўловчилар Урганчда оралиқ қўниш билан олиб борилади. Нукусдан кетиш — соат 11: 20 да, Тошкентга келиш — соат 14: 10 да.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди ва тушунишингизга умид қилади.