Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Олмаота, Актобе ва Оқтовга парвозларни қайта йўлга қўяди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.01.2022 4181 Yangiliklar

 

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2022 йил 15 январдан бошлаб, Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Актобе-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни қайта йўлга қўяди.

Олмаота халқаро аэропорти халқаро қатновларни соат 08:00 дан 21:00 гача (Олмаота вақти билан) қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади.

Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-763/764 авиақатнови орқали манзилга етказилади.

Олмаота ва Актобе, Оқтов шаҳарларида бекор қилинган (2022-йил 7-дан 13-январга қадар) қатновлар йўловчилари авиачиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта бронь қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Батафсил: www.uzairways.com 

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00