Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Uzbekistan Airways Тошкент – Самарқанд йўналишида авиақатновларни тиклади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.12.2021 4052 Yangiliklar

 

Самарқанд халқаро аэропорти очилиши муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни қайта тиклади.

Ушбу йўналишдаги илк қатновлар жорий йилнинг 14, 15 ва 16 декабрига режалаштирилган. Шунингдек, Самарқанд – Москва –Самарқанд, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд, Самарқанд – Олмаота – Самарқанд, Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд йўналишлари бўйича халқаро қатновлар жорий йилнинг 17 декабрь кунидан бошланади.

Авиақатновлар жадвали билан www.uzairways.com сайтида танишиш мумкин. Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00