Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«UzBus» мобил иловасида янги имконият

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.05.2023 3060 Yangiliklar

“UzBus” мобил иловаси орқали эндиликда “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилаётган халқаро йўналишлардаги автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилиш мумкин.

 

Йўловчилар мобил илова ёрдамида «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имкониятига эга.

 

Бугунги кунда “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги халқаро йўналишларда қатновлар амалга оширилмоқда.

 

Тошкент – Москва чипта нархи 850 000 сўм
Тошкент – Санкт-Петербург чипта нархи 1 150 000 сўм
Тошкент – Краснодар чипта нархи 1 000 000 сўм
Тошкент – Нижний Новгород чипта нархи 1 000 000 сўм
Тошкент – Пермь чипта нархи 600 000 сўм
Тошкент – Уфа чипта нархи 600 000 сўм
Тошкент – Самара чипта нархи 850 000 сўм
Тошкент – Қозон чипта нархи 750 000 сўм

Тошкент – Остона чипта нархи 350 000 сўм
Тошкент – Караганда чипта нархи 300 000 сўм
Тошкент – Туркистон чипта нархи 100 000 сўм
Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 150 000 сўм

 

Ангрен – Олмаота чипта нархи 220 000 сўм

 

Чипта нархлари 2023 йил 4 май ҳолатига кўрсатилган. Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан ҳамда "UzBus" мобил иловаси орқали электрон тарзда харид қилиш мумкин. Батафсил маълумот учун телефон (71) 207-87-00,  (71) 207 87 02.


«UzBus» мобил иловасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.


https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.avtoticket.uzbus