Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хитой билан ҳамкорликда темир йўл транспорти соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрланади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.12.2024 329 Yangiliklar

Транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров Хитой партия котиби Чэн Гуанг бошчилигидаги Шинжон темир йўл ва техника касб-ҳунар коллежи делгацияси билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида транспорт ва логистика ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида янги таълим дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

 

Хусусан, томонлар “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши ва эксплуатацияси учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Тошкент давлат транспорт университети Шинжон темир йўл ва техника касб-ҳунар коллежи билан ҳамкорликда “Буюк Ипак йўли юқори тезликдаги темир йўл устахонаси”ни ташкил этиш юзасидан фикр алмашди.

 

Ушбу лойиҳанинг мақсади ҳар икки муассасанинг юқори сифатли таълим ва ўқитиш тажрибасидан фойдаланиш ва темир йўл соҳасида таълим алмашинуви ва истеъдодларни ривожлантириш учун кенгроқ платформани тақдим этган ҳолда ҳар икки мамлакатда темир йўл саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборатдир.