Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Илҳом Махкамов Хитой транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.09.2024 967 Yangiliklar

Барқарор транспорт бўйича Глобал форум арафасида 24-сентабр куни Пекин шаҳрида Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда ХХР Транспорт вазири Ли Сяопен ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

 

Томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар кенг қамровли стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилганини, унда транспорт масаласи етакчи ўринлардан бирини эгаллаётганини қайд этдилар.

 

Музокараларда И.Маҳкамов ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор муҳим масалаларга тўхталиб ўтди.

 

Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилишини расман бошлаш маросимини ўтказиш, халқаро автомобиль ташувлари тўғрисидаги янги Битимни имзолаш ҳамда миллий ташувчилар учун рухсатнома бланкалари айирбошлашнинг расмий квотасини ошириш лозимлигини қайд этди.