Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Хоразмда Ўзбекистон ва Қозоғистон иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.02.2020 6297 Yangiliklar

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, йетакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилган.