Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янги йўналишларда поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.02.2021 4684 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ янги йўналишларда поездлар қатновини йўлга қўймоқда.

Жумладан, 2021 йилнинг 15 февраль кунидан бошлаб, “Андижон – Нукус – Андижон” йўналишида 658/657-сонли;

18 февралдан бошлаб эса “Термиз – Хива – Термиз” йўналишида 684/683-сонли йўловчи поездлари қатнови бошланади.

Шу муносабат билан жорий йилда бир қатор йўналишларда ҳаракатланадиган поездларнинг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади:

14 февралдан, 93-сонли “Андижон – Тошкент”;
17 февралдан, 84/83-сонли “Тошкент – Термиз – Тошкент”;
19 февралдан, 656-сонли “Андижон – Хива”;
20 февралдан, 6434-сонли “Урганч – Питнак”;
21 февралдан, 398-сонли “Андижон – Хива”.