Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Янги мультимодал транспорт коридорини яратиш масаласи муҳокама этилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.06.2023 2076 Yangiliklar

Беларусь Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Ляхнович бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

 

Ушбу ташриф кун тартибига мувофиқ Транспорт вазирлигида халқаро автомобил ташувлари бўйича Ўзбекистон – Беларусь қўшма комиссияси мажлиси ўз ишини бошлади.

 

Қўшма комиссия мажлисида томонлар транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этишмоқда. Хусусан, автомобил транспортида халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, хорижий рухсатнома бланкаларини ўзаро алмашиш квотасини кўпайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилмоқда.

 

Шунингдек, томонлар “Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” янги мультимодал транспорт коридорини шакллантириш (яратиш) билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишмоқда.