Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Япония элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.12.2021 4629 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва Япониянинг туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, хусусан, мамлакатларимиз ўртасида авиақатновларни тиклаш  билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Учрашувда жаноб Ёшинори пандемиядан олдин японияликлар орасида айнан Ўзбекистонга саёҳат қилиш даражаси анча юқори бўлганини алоҳида қайд этиб ўтди. Пандемиядан сўнг нафақат сайёҳлар,  балки япониялик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга ташрифи сезиларли даражада ўсиши кутилаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини қайд этиб ўтди. Пандемия сабаб Японияда жорий этилган чекловлар натижасида бугун мамлакатларимиз ўртасида авиақатновлар амалга оширилмаяпти. Ўзбекистон томони Токиога парвозларнинг тикланишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Учрашувда кўтарилган масалаларнинг ечими юзасидан томонлар ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.