Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан, йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, жорий йил 19–26-март кунлари Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поезди қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи пойездлари 2021 йилнинг 31 декабр - 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ва 2022 йил 1-2 сентябрь кунларида қуйидаги тариф қисмидан киритилган байрам чегирмалар мавжуд:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан – 50%;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан – 15%;
- "Афросиёб" тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан - 10%.
ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.