Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Замонавий технология ва янги имкониятлар тадбиркорликнинг ривожи йўлида

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.04.2020 6001 Yangiliklar

Юртимизга турли юк транспорт, жумладан темир йўл орқали кириб келаётган экспорт, импорт ва транзит юклар (турли хил товар ва транспорт воситалари)нинг чегарадаги расмийлаштирувини қисқа муддатларда амалга ошириш албатта улар ҳақидаги маълумотларнинг оператив тарзда божхона органларига тақдим этилишига бевосита боғлиқдир.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 25 сентябрдаги 762-сонли, ҳамда 2019 йил 31 декабрдаги 1057-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича дастлабки электрон ахборотни божхона органларига ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахслар томонидан берилиши мажбурий этиб белгиланганидан келиб чиқиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ сайтида, темир йўл транспортида ташилаётган товарлар бўйича божхона органларига дастлабки электрон маълумот тақдим этиш масаласида барча учун фойдаланиш мумкин бўлган таъминот дастури ишлаб чиқилди.

Жорий йил 2 апрелдан бошлаб бу борада яна бир янгилик ва қулайлик ўз ишини бошлайди, яъни товар келмасидан аввал у ҳақидаги маълумотлар божхона органларига электрон тарзда https://pei.railway.uz сайтига юк олувчилар томонидан тақдим этилади.