Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Зарафшон шаҳрида янги шаҳар автобус йўналишлари ташкил этилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.10.2024 800 Yangiliklar

Аввал хабар берилганидек, Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров раҳбарлигида ишчи гуруҳ Навоий вилоятида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

 

Вилоятда 330 та маҳалла мавжуд бўлиб, 1 млн 75 минг нафар фуқаро истиқомат қилади. Бир кунда ўртача 102 минг киши жамоат транспорти хизматидан фойдаланади. Бугунги кунда, вилоятда 118 та йўналишларда 77 та ташувчининг 721 та жамоат транспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Шунингдек, Навоий вилоятининг 7 та шаҳар ва туманларини пойтахт Тошкент шаҳри билан боғловчи автобус йўналишлари ташкил қилинган. Ушбу йўналишларда жами 41 та катта ҳажмли замонавий автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

 

Ишчи гуруҳ Навбаҳор, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳарларида бўлиб, туман (шаҳар) ҳокимлари, маҳаллалар “еттилиги”, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли вакиллари билан ўтказилган мулоқотлар давомида билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида ҳудудда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқмоқда.

 

Хусусан, Зарафшон шаҳрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Лидер транс” МЧЖ раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотда корхона фаолиятини янада ривожлантириш, замонавий ҳаракат таркибларини сотиб олиш ва йўналишларга жойлаштириш орқали жамоат транспорти қамровини ошириш, шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, Зарафшон шаҳрида янги шаҳар автобус йўналишларини ташкил этиш бўйича режалар белгилаб олинди.

 

Мазкур корхона ўтган йили Хитой Халқ Республикасидан “King Long” русумли 5 та янги замонавий автобуслар олиб келган бўлиб, жорий йил якунига қадар яна 2 та замонавий автобуслар олиб келишни режалаштирган.