Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“UZAUTOTRANS SERVICE” корхонаси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.12.2019 27328 Yangiliklar

Ушбу корхона Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ТИФ Миллий банки томонидан ташкил этилган бўлиб, аҳолига замонавий транспорт хизматлари кўрсатиш билан шуғулланади.

Мазкур корхона паркини замонавий автобуслар билан таъминлаш борасида Хитой Халқ Республикасининг «Zhengzhou Yutong Bus Co. Ltd.» компанияси билан 2018 йилда имзоланган шартномага кўра, 168 дона кўп ўриндиқли замонавий автобуслар сотиб олинди.

Бугунги кунда корхона 19 та шаҳарлараро ва 10 та халқаро йўналишларда мунтазам қатновларни амалга ошириб келмоқда. Корхонада 400 дан зиёд ишчилар фаолият кўрсатади.