Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Шаҳарлараро автобус йўналишлари ҳақида маълумот

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.12.2019 18779 Yangiliklar

Ҳурматли йўловчилар бугунги кунда “Тошкент” автовокзалидан 21 та йўналиш бўйича мунтазам автобус қатновлари амалга ошириб келинмоқда. Ушбу йўналишларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхоналар ва Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Узаутотранс сервиcе” МЧЖ корхонаси томонидан хизматлар амалга оширилмоқда.

Автобус қатновлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни “Тошкент” автовокзалининг (71) 207-87-00 ёки 71-207-87-02 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Шаҳарлараро автобус йўналишлари учун чипталарни “avtoticket.uz” сайти орқали онлайн харид қилиш имконияти мавжуд. Ҳозирда онлайн чиптани фақатгина "Тошкент" автовокзалидан кетадиган автобуслар учун харид қилиш мумкин.

Кейинчалик ушбу сайт орқали барча вилоят марказларидаги автостантсиялардан йўлга чиқувчи автобуслар учун ҳам чипталарни онлайн харид қилиш имконияти яратилади.

 

Шаҳарлараро автобус йўналишлари (маълумотларни пдф форматда кўришингиз мумкин.)