Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Трансформациялар бошқармаси бошлиғи лавозимига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича техник топшириқ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.10.2022 9387 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Трансформация офиси раҳбари лавозимига юқори малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича техник вазифа

 

I. Ташкилот ҳақида қисқача маълумот

Ташкилот номи

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

Ташкилот ташкил этилган сана

2019-йил 1-феврал (“Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори)
(https://lex.uz/ru/docs/4194125)

Фаолиятнинг асосий тури

Автомобил, темир йўл, ҳаво, дарё транспорти, метрополитенни, шунингдек, йўл хўжалигини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича давлат бошқаруви органи.

Ташкилотнинг расмий веб-сайти:

www.mintrans.uz

Асосий норматив ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 09-августдаги ЎРҚ-706-сон “Транспорт тўғрисида”ги Қонуни (https://lex.uz/uz/docs/5563048);
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 1-январдаги “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5647-сон Фармони https://lex.uz/ru/docs/4194115
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4143-сон қарори (https://lex.uz/ru/docs/4194125)

II. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Трансформaция офисининг асосий вазифалари ва функциялари

Асосий вазифалари ва функциялари

Транспорт соҳасида трансформaцион жараёнларни тезлаштириш;
аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг транспорт хизматларига бўлган ортиб бораётган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ва бозорда соғлом рақобатни ривожлантириш учун хусусий секторни соҳага жалб этиш;
транспорт соҳасидаги акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
барча турдаги транспортнинг ташқи ва ички йўналишлари тармоғини кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, транспорт воситалари ва инфратузилмаларини янгилаш, хусусий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
транспорт ва йўл инфратузилмаси соҳасидаги корхоналарнинг ташкилий-функционал тузилмаси ва оператив фаолиятини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш ва хизматларда меҳнат сифати, ҳажми ва унумдорлигини ошириш, рақамли ва инновaцион ечимларни жорий этиш;
бутун транспорт тизимини рақамлаштириш учун илғор ахборот технологияларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикасининг ўзаро боғланган ягона транспорт тизимини узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.

III. Трансформaция офиси раҳбарининг функционал вазифалари

Трансформatsiя офиси раҳбарининг функционал вазифалари

Трансформaция офисининг вазифалари ва функсияларини амалга оширишни бошқариш;
транспорт соҳасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш, трансформaция масалалари бўйича ваколатлари доирасида юқори ҳокимият органлари, шунингдек транспорт ва йўл инфратузилмаси соҳасидаги корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
тегишли идоралар ва транспорт корхоналари билан биргаликда транспорт корхоналарини ислоҳ қилиш бўйича халқаро ва жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда соҳани ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш;
транспорт хизматлари бозорида соғлом рақобатни ривожлантириш мақсадида хусусий секторни соҳага жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасида аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш, Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган жамиятларнинг ташкилий тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
давлат раҳбариятига, Вазирлар Маҳкамасига тармоқ корхоналарининг Бизнес-режа параметрлари, унинг аниқ кўрсаткичлари ва Корхонани ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг бориши тўғрисида, шунингдек, корхоналарни ўзгартириш ва бошқарма фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар;
назорат қилинадиган масала соҳасидаги бошқа функциялар.

IV. Номзодга қўйиладиган талаблар

Таълим даражасига қўйиладиган талаблар

Таълим даражаси – олий,
МБА (Бизнес бошқаруви магистри) даражаси, Ph.D. ва/ёки PhD номзодлари қабул қилинади ва суҳбат давомида албатта ҳисобга олинади.
Иш тажрибаси талаблари Транспорт компанияларида ёки трансформaция соҳасида камида 5 йиллик бошқарув тажрибаси

Тил билимлари

рус, инглиз ва ўзбек

V. Тўлов шартлари

Тўлов миқдори суҳбат натижаларига кўра белгиланади.

VI. Ариза топшириш тартиби

Ариза топшириш учун ариза берувчилар 10.12.2022 йилгача info@mintrans.uz ёки hr@mintrans.uz электрон манзилларига резюмени (CV) юборишлари керак.
Номзодларни кўриб чиқиш жараёнида суҳбат (юзма-юз ёки видеоконференцалоқа орқали) ўтказилади.
Бўш иш ўринлари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг: +99891 151-15-10 (Телеграм), e-mail: hr@mintrans.uz Рашид Ҳакимов.