Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент шаҳар ҳудудидаги шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларни бириктириш бўйича электрон тендер

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.11.2022 9624 Yangiliklar

 

Тошкент шаҳар ҳудудидаги шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишларни бириктириш бўйича 2023 йилнинг 5 январь куни соат 1200 электрон тарзда

 

 ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ

 

Йўналиш рақами

Йўналиш номи

Йўналиш тури

Шаҳар йўналишли такси ва автобус йўналишлари

1.        

36

ТТЗ АШБ – Зенит заводи

Автобус

 

2.        

90

Юнусобод 19 даҳа – Хувайдо маҳалласи

Автобус

 

3.        

144

Tошкент INDEX савдо мажмуаси – Қипчоқ транспорт
ўтиш боғламаси

Автобус

 

4.        

153

Қибрай АШБ – Эко бозори бекати

Автобус

 

5.        

91М

Авиасозлар АШБ – Чорсу метроси АШБ

Йўналишли такси

 

6.        

113М

Қора Қамиш 2/4-мавзеси – Малика фабрикаси

Йўналишли такси

 

7.        

125М

Тошкент тиббиёт академия – Чилонзор метроси

Йўналишли такси

 

8.        

136М

Қўйлиқ бозори – Тошкент МУМ АШБ

Йўналишли такси

 

9.        

142М

Бунёдкор маҳалласи – Пахтакор метроси АШБ

Йўналишли такси

 

10.    

152М

Авиасозлар АШБ – Бешёғоч майдони

Йўналишли такси

 

11.    

192М

Қорасув 6-мавзеси – Юнусобод мавзеси 9-даҳа 

Йўналишли такси

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:

 

-Тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этилади;

 

-Айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).

 

Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиши керак.

 

Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим этилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.

 

Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.

 

Тендер ғолиби бўлган ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 26 августдаги 136-сон буйруғи билан йўналишга хизмат кўрсатиш талаб ва шартларига киритилган қўшимчаларга асосан автотранспорт воситалари “Toshyo‘lovchitransxizmat” ДУК ягона автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимига ҳамда автоматлаштирилган тўлов тизимига уланган бўлиши, салонида стационар валидатор қурилмаси ўрнатилган ёки мобил валидатор билан таъминланган бўлиши керак.

 

Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси.

 

Маълумот учун телефон: (+99871)  202-05-01(308).