Тошкент вилояти ҳудудидаги шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларни бириктириш бўйича электрон тарзда
ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:
- тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим етилади;
- айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).
Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, 2024 йил 24 июнь соат 14:00 гача ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиш шарт.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим етилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга емас.
Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси.
Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-00 (213).
№
|
Йўналиш рақами
|
Йўналиш номи
|
Йўналиш тури
|
Шаҳар атрофи йўналиши
|
1.
|
ВХ-235
|
“Темир йўл санаторияси - Эшонгузар қўрғони”
|
автобус
|
2.
|
ВХ-243
|
“Зангиота зиёратгоҳи – Қипчоқ АШБ (Боғзор маҳалла орқали)”
|
автобус
|
3.
|
ВХ-259 й.т
|
“Янгийўл АШБ – Бек Барака Бозори”
|
йўналишли такси
|
4.
|
ВХ-269 й.т
|
“Исломобод маҳалласи – Чиноз деҳқон бозори”
|
йўналишли такси
|
5.
|
ВХ-274 й.т
|
“Янгийўл АШБ – Самарқанд маҳалласи – Food city савдо мажмуаси”
|
йўналишли такси
|
6.
|
ВХ-277 й.т
|
“Янгийўл деҳқон бозори - Ўзбекистон тўйхонаси бекати (Деҳқонобод МФЙ орқали)”
|
йўналишли такси
|
7.
|
ВХ-375 й.т
|
“Янгибозор АШБ - Паркент АШБ”
|
йўналишли такси
|
8.
|
ВХ-376 й.т
|
“Янгибозор АШБ - Чумчуқжар қишлоғи”
|
йўналишли такси
|
9.
|
ВХ-385 й.т
|
“Жалолтепа МФЙ - Янгибозор АШБ”
|
йўналишли такси
|
10.
|
ВХ-386 й.т
|
“Янгибозор АШБ - У.Юсупов маҳалласи”(Айланма)
|
йўналишли такси
|
11.
|
ВХ-388 й.т
|
“Паркент АШБ - Кумушкон қишлоғи”
|
йўналишли такси
|
12.
|
ВХ-391
|
"Бўка деҳқон бозори - Қўйлик деҳқон бозори"
|
автобус
|
13.
|
ВХ-399 й.т
|
“Дўстлик ф/у - Бойкент маҳалласи”
|
йўналишли такси
|
14.
|
ВХ-454
|
Иттифоқ маҳалласи - Жанубий вокзал АШБ
|
автобус
|
15.
|
ВХ-477
|
Юнусобод 7-шифохона - А.Навоий божхона пости
|
автобус
|
16.
|
ВХ-495 й.т
|
“Тузел қишлоғи - Чкалов номли ТАИЧБ шифохонаси”
|
йўналишли такси
|
17.
|
ВХ-500
|
Ғишткўприк” чегара блок пости - Қўйлиқ деҳқон бозори
|
автобус
|
18.
|
ВХ-508 й.т
|
“Қибрай туғруқхонаси - Крупский қўрғони”
|
йўналишли такси
|
19.
|
ВХ-553 й.т
|
“Дўстлик маҳалласи - Ғазалкент АШБ”
|
йўналишли такси
|
20.
|
ВХ-560
|
Тўлаби ф/у - Чилонзор буюм бозори
|
автобус
|
21.
|
ВХ-580
|
Чиноз макази (Мотамсаро она ҳайкали)-Олмазор метро бекати
|
автобус
|
22.
|
ВХ-593 й.т
|
“ТошГРЕС бекати – Чилонзор буюм бозори”
|
йўналишли такси
|
23.
|
ВХ-601 й.т
|
“Янгийўл АШБ - А.Навоий қ.ф.й.”
|
йўналишли такси
|
24.
|
ВХ-603 й.т
|
“Чирчиқ деҳқон бозори – “М.Улуғбек”шаҳарчаси
|
йўналишли такси
|
25.
|
ВХ-607
|
Ўрмон Хўжалиги - Туман марказий шифохонаси - Культепа МФЙ
|
автобус
|
26.
|
ВХ-635 й.т
|
“У.Юсупов бўлими - Янгийўл АШБ”
|
йўналишли такси
|