Транспорт вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ўртасидаги “Тошкент – Кам углеродли транспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” лойиҳасини бошқариш гуруҳига қуйида келтирилган лавозимларга ишга қабул эълон қилинади.
Лавозим:
- Лойиҳа бош техник маслаҳатчиси
- Харидлар бўйича мутахассис
- Шаҳарларни режалаштириш бўйича мутахассис
- Жамоат транспорти бўйича мутахассис
- Гендер тенглик масалалари бўйича мутахассис
Лойиҳа 6 йилга мўлжалланган (2022-2027 йиллар)
Ойлик маош 10 млн сўмни ташкил этади.
Лойиҳа гуруҳининг асосий вазифалари:
электр транспорт воситаларини ривожлантириш миллий стартегияси ва йўл харитасини ишлаб чиқиш;
яшил шаҳар транспорт коридорини жорий этиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда шаҳарларда экологик муҳитни яхшилаш бўйича миллий ва маҳаллий стратегияларини ишлаб чиқиш;
яшил шаҳар транспорт коридори ва электр транспорт воситалари бўйича меъёрий ҳужжат ва стандартларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
жамоат транспортида электр транспорт воситаларидан (электробус) кенг фойдаланишни жорий этиш орқали экологияни яхшилашга кўмаклашиш;
Тошкент шаҳрида автобуслар учун ажратилган йўлак “БРТ” пилот лойиҳасини амалга ошириш.
Номзодларга қўйилган талаблар:
Маълумоти:
Шаҳарсозлик, автомобилсозлик, ер усти транспорти эксплуатацияси, транспорт ва логистика, бизнес бошқаруви, молия ва иқтисод, экология ва соҳага оид бошқа йўналишлар бўйича камида бакалавр даражаси (магистратура ва докторлик даражаси қўллаб-қувватланади).
Тажрибаси:
Номзодлар камида 3 йил иш стажига эга бўлиши керак (давлат бошқаруви ва халқаро ташкилотларда иш тажрибаси қўллаб-қувватланади).
Билим ва малакалари:
Инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша ва ёза олиш, хорижий материалларни таҳлил қилиш;
Эркин компютер фойдаланувчиси (МС Wоrd, PowerPoint, Excel ва бошқа) кучли таҳлилий қобилият;
таҳлилий хисоботларни ва таклифларни тайёрлай олиш;
яхши мулоқот қобилиятлари.
Бошқа талаблар:
Қисқа муддатли хорижий хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
Турли топшириқлар (Multi-tasking) билан ишлай олиши;
Топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариш.
Номзодлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни 2022 йилнинг 11 июл санасига қадар n.xudayberdiyev@mintrans.uz электрон манзилига юборишлари сўралади.
2022 йилнинг 11-15 июл кунлари лавозим талабларига мос келган номзодлар билан суҳбат уюштирилади.