Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

15 июндан “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.06.2020 8581 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 15 июнь кунидан эътиборан  “сариқ” ва “яшил” тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

 

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

Транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфеция қилиш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриши лозим.

 

“Сариқ”  ва “яшил”  тоифасига кирувчи ҳудудлар ўртасида маҳаллий йўналишларда автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилиши муносабати билан автовокзал ва автостанциялар ҳам ўз иш фаолиятини тиклади.

Автовокзал ва автостанциялар иш фаолияти Карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига мувофиқ ташкил этилади.

 

Мазкур тартибга мувофиқ барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади;

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди;

Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт;

Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно);

Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно).