Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

19 январдан халқаро йўналишлардаги мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.01.2023 2067 Yangiliklar

 

Об-ҳаво шароити ҳамда ҳаракат йўналиши бўйлаб автомобиль йўлларидаги мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг 19 январь санасидан Ўзбекистон Республикасидан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади.

 

19 январь куни “Тошкент” автовокзалидан Тошкент – Москва (чипта нархи 1011000 сўм), Тошкент – Олмаота (чипта нархи 200 000 сўм), Тошкент – Остона (чипта нархи 361 000 сўм), Тошкент – Туркистон (чипта нархи 111 000 сўм), Тошкент - Қизилўрда (чипта нархи 161 000 сўм), Тошкент – Бишкек (чипта нархи 261 000 сўм) халқаро йўналишларда қатновлар амалга оширилади.

 

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00