Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

23 июнь куни Тошкент – Хожикент – Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.06.2021 4212 Yangiliklar

 

"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли Қодиря- Оққовоқ бекатлари оралиғининг 21 - километридан 22 - километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Шу сабабли 23 июнь куни соат 07:10 даги “Тошкент – Хожикент” ва 10:10 даги “Хожикент–Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.

Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган “Тошкент –Хожикент – Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.