Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

27 декабр куни Москвадан йўлга чиққан “Узаутотранс сервиc” корхонаси автобуси Тошкентга етиб келди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.12.2019 10597 Yangiliklar

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 23 декабр кунидан эътиборан Тошкент-Москва- Тошкент йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилган эди. Шу куни “Тошкент” автовокзалидан Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳри томон йўлга чиққан “Узаутотранс сервиc” корхонасининг автобуси 25 декабр куни кечқурун "Новоясеневская" автостанциясига етиб борган эди.

27 декбар куни Москва вақти билан 14:00 да «Новоясеневская» автостанциясидан Ўзбекистон томон йўлга чиққан автобус бугун илк 51 нафар йўловчилар билан “Тошкент” автовокзалига йетиб келди.

Чу ўринда йўловчиларга эслатиб ўтамиз ушбу йўналиш бўйлаб мунтазам автобус қатновлари ҳафтасига икки маротаба душанба ва пайшанба кунларига белгиланган. Автобуслар "Тошкент" автовокзалидан соат 12:00 да йўлга чиқади. «Новоясеневская» автостанциясидан эса Москва вақти билан соат 14:00 да ҳаракатланади.

“Узаутотранс сервиc” корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу йўналишда уч нафар ҳайдовчи ҳар 4 соатда алмашиб автобусни бошқаришади. Шунингдек, автотранспорт воситаси ва йўловчиларнинг ҳаёти тўлиқ суғурталанган. Қолаверса, йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Автобусга ўрнатилган 5 та кузатув камераси ёрдамида йўл давомидаги барча жараёнлар ёзиб олинади. Ҳар бир сафардан сўнг эса ушбу тасвирлар корхона мутахассислари ва раҳбарияти томонидан ўрганиб чиқилади. Мазкур чора-тадбирларнинг барчаси йўловчиларни манзилларига ўз вақтида хавфсиз етказиб қўйиш ва маданиятли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ахборот хизмати