Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

3 июнь куни Россия ва БАА дан 524 нафар фуқароларимиз олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.06.2020 5436 Yangiliklar

 

Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 3 июнь куни амалга ошрилган парвозлар орқали Россия Федерацияси ва Бирлашган Араб Амирликларидан 524 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида чартер рейси амалга оширилади.

Шундай қилиб, 1-3 июнь кунлари амалга оширилган чартер қатновлари орқали Туркия, Россия Федерацияси ва БАА дан жами 1200 дан ортиқ ҳамюртларимиз Ватанга олиб келинди.

Ушбу ҳафта сўнггига қадар Россия Федерациясининг Москва, Новосибирск ва Санкт-Петербург шаҳарларига, шунингдек, Қоҳира – Тошкент – Қоҳира йўналишларида яна 4 та чартер қатнови бажарилади.