Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

4 йиллик танаффусдан сўнг Тошкентдан Москвага йўловчи поездлари қатнови қайта тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.09.2024 3836 Yangiliklar

2024 йилнинг 24 сентябрь санасидан бошлаб йўловчиларнинг талаби ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида ҳафтада бир маротаба йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.

 

Мазкур йўналишда поездлар қатнови “COVID-2019” туфайли 2020 йилда тўхтатилган эди.

 

24 сентябрь куни соат 19:55 да 505-сонли Тошкент – Москва поезди “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан тантанали тарзда кузатилди. Ушбу таркиб сўнгги манзилга 27 сентябрь куни соат 23:12 да (Москва вақти билан) “Павелесский” темир йўл вокзалига етиб боради.

 

Москва – Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябрь куни Москва вақти билан соат 05:40да “Павелесский” вокзалидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатни бошлайди. Ушбу йўналиш “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалига жорий йилнинг 1 октябрь куни эрта тонгда Тошкент вақти билан 08:25 да етиб келади.

 

Эътиборлиси, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан ушбу халқаро йўналишлардаги қатновлар учун чегирмалар ташкил этилган бўлиб, мазкур йўналишга йўловчилар чипталарни чегирма асосида харид қилишлари мумкин. Яъни қатнов санасидан қанча кўп кун олдин чипта харид қилинса, чегирма фоизи шунча юқорироқ бўлади.