Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.12.2022 5342 Yangiliklar

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида белгиланган.

 

Ушбу сана муносабати билан Тошкент давлат транспорт университетида “Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

 

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир инсон ўзида масъулиятни ҳис  этиши зарур.

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари — аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрсида сўз борди.

 

Транспорт вазирлиги раҳбарияти томонидан коррупциявий ҳолатларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа этиб белгиланган.

 

Шунингдек, коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш бўйича вазирликда Комплаенс назорат хизмати ташкил этилган.

 

Тадбирда Транспорт вазирлиги Комплаенс назорат хизмати бошлиғи Баҳодир Қорабоев  вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш, олдини олиш ва унга чек қўйишга оид амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда келгусидаги вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

 

Учрашув сўнгида, талаба  ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди.