Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“AD Ports Group” компанияси  вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.06.2022 6535 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда “AD Ports Group” компанияси  Бош директори Муҳаммад Аш-Шамиси ўртасида бўлиб ўтган учрашувда логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда мамлакатимиз транзит салоҳиятни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу йўналишдаги амалий саъй-ҳаракатларнинг натижалари тўғрисида хорижий компания вакилларига батафсил маълумот берилди.

Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга юк ташувлари бошлангани ҳамда ушбу мамлакат ҳудуди орқали Эронга ҳам юк ташувларини ташкил этиш юзасидан ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда Муҳаммад Аш-Шамиси Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг стратегик нуқтасида жойлашганлигини инобатга олган ҳолда “AD Ports Group” компанияси логистика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилди.