Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Афросиёб” замонавий поездининг рейси яна биттага кўпайди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.11.2020 8993 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларнинг замонавий поездларга бўлган талабини тўла қондириш мақсадида, Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764/763-сонли “Афросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга ошираётган мазкур замонавий поезд, 2020 йил 13 ноябрдан бошлаб, ҳафтада 3 маротаба (жума, шанба ва якшанба кунлари) йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

Шунингдек, мазкур поезднинг ушбу санадан бошлаб Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, чипталарни электрон тарзда ҳам бемалол харид қилиш мумкин. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.