Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан белгиланган топшириқлар ижросини самарали таъминлаш мақсадида 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И. Маҳкамов ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б. Абдуллаев бошчилигида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизматининг барча соҳавий хизмат раҳбарлари, ҳамда ҳудудий Транспорт бошқармалари, Транспорт бошқармалари ҳузуридаги Автомобиль йўллари бўлинмалари бошлиқлари, ҳудудий ИИББ ва ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқлари, ЙҲХБ, ЖЦБ, ҲПБ, Пробация бошқарма бошлиқлари қатнашдилар.
Кун тартибига қўйилган қуйидаги "Республикадаги барча светофор объектлари ва ҳаракатни чекловчи йўл белгиларини кўрикдан ўтказиш, ҳамда ўлим билан боғлиқ ҳолатларнинг барвақт олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш", "Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, тирбандлик ва авариялар кўп учрайдиган йўлларда светофорсиз эстакадаларни қуриш бўйича 3 йиллик дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш" масалалар муҳокама этилди.
Йиғилишда соҳада юзага келаётган долзарб муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, уларни қисқа муддатларда бартараф этиш, аҳолига қулай ва хавфсиз йўл шароитларини яратиш бўйича манзилли ва аниқ топшириқлар берилди.
Йиғилиш тугагач, шу кунни ўзида Ички ишлар ва Транспорт вазирлиги масъул раҳбарларидан иборат тузилган ишчи гуруҳи томонидан Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига ўрганиладиган объектларга ташрифлари бўлиб ўтди.