Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Air Astana" Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.06.2021 4134 Yangiliklar

 

"Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон Республикасининг "Air Astana" авиакомпаниясига Туркистон – Тошкент – Туркистон ва Олмаота – Самарқанд – Олмаота йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Эслатиб ўтамиз, "Air Astana" авиакомпанияси Нур-Султон – Тошкент - Нур-Султон ва Олмаота – Тошкент – Олмаота йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 2010 йил 18 ноябрдаги 78-К сонли эксплуатацион рухсатномасига ҳам эга.