Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Алишер Навоий ва Бобур мероси — беқиёс маънавий хазинадир

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.02.2023 6122 Yangiliklar

 

Шу кунларда сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, Навоий ва Бобур ижоди туркий адабиётнинг энг юксак чўққисидир. Мана орадан беш асрдан ортиқ вақт ўтибдики улуғ мутафаккир боболаримиз, бой маънавий мероси бутун дунёни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат ва меҳр-мурувват нурини таратиб келмоқда.


Транспорт вазирлигида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳам Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланди.

 

Тадбирда филология фанлари номзоди, доцент Рахимбой Жуманиёзов, Тошкент давлат транспорт университети талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари Малика Абдуллаева, Ойбиби Искандарова иштирок этди.

 

Учрашувда мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар ҳамда ғазалларининг илмий талқини иштирокчилар эътиборига етказилди. Талабалар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлардан парчалар мутолаа қилди.