Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Амир Темур – фахримиз, ғуруримиз

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.04.2021 10381 Yangiliklar

 

 
Ўз даврининг беназир ислоҳотчиси, илм-фан ҳомийси, кучли давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Транспорт вазирлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
 
Соҳибқироннинг адолатга йўғрилган фикрлари, сиёсий қарашлари, юртга меҳри, элга садоқати ўз навбатида маърифатни улуғлаши бугунги замон, айни давр учун ҳам долзарбдир.
 
Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармалари ходимлари иштирок этишди.
 
Тадбирда иштирок этган темуршунос олим Баҳтиёр Ҳайдаров ва ёзувчи Озод Мўмин ўзлигимизни англаш ва миллий ғуруримизни тиклашга қаратилган ислоҳотлар жараёнида Амир Темурнинг ўлмас номи, жаҳон тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини ўрганиш, бой маънавий меросидан ёшларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
 
“Амир Темурнинг тарихдаги ўрни нафақат буюк давлат асосчиси, буюк тамаддун, уйғониш даври яратувчиси сифатида ҳам аҳмиятлидир. Биз бугун ватанимизда учинчи ренессанс даври пойдеворини қўяётган эканмиз, Амир Темур яратган иккинчи ренессанс даври биз учун ҳамиша намуна бўлиб хизмат қилади”, – деди олим Баҳтиёр Ҳайдаров.
 
Тадбир якунида ёзувчи Озод Мўмин вазирлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда ҳудудий транспорт бошқармаларига ўзининг “Тарих денгизи” номли китобини туҳфа қилди.