Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.02.2020 6002 Yangiliklar

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Андижон – Уфа – Андижон халқаро йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади. 

№№371/372-сонли Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бугун соат 20: 15 да бошланади.  

Эндиликда водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон,  Марғилон,  Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин. 

Чипталарни жойлардаги чиптахоналаридан харид қилиш мумкин ёки элеcтрон тарзда,                 e-ticket@railway.uz сайти ва унинг мобил иловалари орқали расмийлаштириш имконияти мавжуд.