Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижонда автобус қатновлари тўхтаб қолган йўналишлар қайта тикланмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.12.2019 7393 Yangiliklar

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Андижон вилояти транспорт бошқармаси томонидан шаҳар атрофи ва шаҳар йўналишларида автобуслар қатнови қайта тикланмоқда. Хусусан, "Буюк қурилиш" МЧЖ томонидан шаҳар атрофи йўналиши ШАЙ "Шаҳрихон-Чинобод" ва ШАЙ "Олтинкўл-Чинобод (Эски Хақулобод орқали)" йўналишларида автобус қатновлари йўлга қўйилди.

"Транс Люкс Логистик" МЧЖ томонидан эса шаҳар йўналиши ШЙ "Зангибобо-Жаҳон бозори" (Собиқ №4 йўналишли такси) йўналишида қатновлари қайта тикланди. Мазкур йўналишларда автобус қатновлари тўхтаб қолган эди.

Ҳозирда аҳолидан келиб тушган  мурожаатлар ва таклифлар асосида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан ҳамкорликда яна қатор йўналишларда автобуслар ҳаракатларини қайта тиклаш бўйича чоралар кўрилмоқда.