Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижон шаҳар жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизими ишга туширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.10.2022 3418 Yangiliklar

 

“Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори” вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Алпомиш мероси" корхонаси билан шартнома имзолади ва ушбу корхонанинг шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобус йўналишларида электрон тўловларни қабул қилиш йўлга қўйилди.

 

Эндиликда йўловчилар қуйидаги автобус йўналишларида йўлкира ҳақини банк ҳамда АТТО транспорт карталари орқали амалга ошириши мумкин.

 

1 - сонли “Шаҳар марказий шифохонаси – Гулшан”, 22 - сонли “Пистамозор – Шаҳид тепа”, 24 - сонли “Узумзор АС – Тўққиз боғ”, 75 - сонли “Пистамозор – Эски шаҳар”, 94 - сонли “Куйганёр – Дукчи Эшон кўчаси”.

 

Эслатиб ўтамиз, АТТО тизими мавжуд бўлган  шаҳарларда транспорт карталарини барча турлари орқали тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

 

Автоматлаштирилган тўлов тизими "Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишга туширилди. Кейинги босқичда тизим барча йўналишлардаги автобусларда жорий этилади.