Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижон ва Янги Андижон шаҳарларини боғловчи жамоат транспорти тармоғи концепцияси ишлаб чиқилади 

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.07.2021 8425 Yangiliklar

 

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари билан бўлиб ўтган йиғилишда "Янги Андижон" шаҳри инфратузилмасини муҳокама қилган эди.

Ушбу йиғилишда 400 минг аҳолига мўлжалланган "Янги  Андижон" ҳудудини Андижон шаҳри билан боғловчи тезюрар жамоат транспорти қатновини ташкил қилиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш бўйича Транспорт вазирлигига топшириқ берилган эди.

Берилган топшириқлар ижроси юзасидан тезюрар жамоат транспорти тармоғи ҳамда Андижон шаҳрининг автобуслар тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш мақсадида Транспорт вазирлиги тегишли тизим ташкилотлари мутахассислари томонидан, режалаштирилаётган йўналишларда транспорт ва йўловчиларнинг оқимларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Жараёнларга Транспорт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги тегишли бошқармалари, Транспорт униврситети мутахассислари ҳамда Туркиялик экспертлар жалб этилган.

Экспертлар томонидан Андижон шаҳрини "Янги Андижон" ҳудуди билан боғловчи қуйидаги тезюрар транспорт турларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан ўрганиш ишлар олиб борилмоқда:

 - Ҳудудларни боғловчи ер усти метросини қуриш;

 - Тезюрар автобуслар ҳаракати учун BRT (Bus rapid transit) тизимини жорий этиш;

 - Трамвай йўналишини ташкил этиш.