Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Андижонда 3 та ОТМни боғловчи йўналишда автобуслар қатнови тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.06.2021 4222 Yangiliklar

 

Андижон вилояти транспорти бошқармаси маълумотларига кўра 21 июнь санасидан 14 - сон “Гулшан – Марказий шаҳар шифохонаси” йўналишида автобуслар ҳаракати қайта йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишда ҳаракатланувчи автобуслар шаҳардаги 3 та олий таълим муассасаси Андижон давлат университети, Андижон давлат тиббиёт институти, Андижон машинасозлик институтини боғловчи Бобур шоҳ кўчаси орқали қатновларни амалга оширади.

Ҳозирда ушбу йўналишда 20 та ISUZU русумли автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Автобусларнинг ўртача ҳаракатланиш оралиқ вақти 10 дақиқа бўлиб, йўлкира нархи 1000 сўмни ташкил этади.