Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Авиадиспетчерларини тайёрлашда БААнинг GANS ўқув маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.02.2025 549 Yangiliklar

GANS — авиадиспетчерлар ва аэронавигация мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган, илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори даражадаги касбий тайёргарликни таъминловчи етакчи ўқув марказидир.

 

Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доирасида "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК делегацияси Абу-Дабидаги GANS ўқув марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида Марказ вакиллари ўқув жараёнини ташкил этиш ва авиадиспетчерларни ўқитишнинг илғор усуллари билан яқиндан танишди.

 

Реал вақт режимида ҳаводаги ҳаракатни бошқаришнинг мураккаб сценарийларини симуляция қилиш имконини берувчи 3D минора cимуляторига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу инновацион восита мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишда муҳим ўрин тутади.

 

Учрашув натижасида ҳамкорлик меморандуми, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги битим имзоланди.