Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автобус ҳайдовчиларининг касбий маҳорати оширилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.12.2024 2367 Yangiliklar

Жамоат транспортида қатновлар хавфсизлиги ва қулайлиги ҳайдовчиларнинг касбий маҳоратига боғлиқ, шунинг учун уларни тайёрлашга масъулият билан ёндашилмоқда.

 

Пойтахт жамоат транспортида кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳайдовчилари Европа таълим дастурлари асосида автобусдан фойдаланиш ва жамоат транспортида йўловчиларни самарали ташиш бўйича амалий машғулотлар ўтказишмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Институт томонидан “Deutсhe Bahn”, “DB Engineering&Consalting” компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курсларида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 21 нафар ҳайдовчиси Европа мамлакатлари ва миллий таълим дастурлари уйғунлаштирилган ўқув дастурига мувофиқ ҳайдовчи- йўриқчиликка қайта тайёргарликдан ўтказилди.

 

2024 йил давомида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 60 нафар ҳайдовчиси Европа таълим дастурлари асосида ўқитилди. Шунингдек, институтда бошқа турли дастурлар асосида йил бошидан буён “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1000 дан ортиқ ҳайдовчилари малакаси оширилди.