Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У.Умурзаков томонидан жорий йилнинг 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини амалга оширувчи йилнинг энг илғор автокорхонасини аниқлаш бўйича танлов ўтказилди.
Мазкур танлов доирасида халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчи автотранспорт корхоналарининг фаолияти қуйидаги 6 та кўрсаткич асосида баҳоланди.
✔️ Автотранспорт парки
✔️ Автотранспорт паркининг янгиланганлик даражаси
✔️ Ташувлар географияси
✔️ Йил давомида амалга оширган ташувлар сони
✔️ Автотранспортдан фойдаланиш даражаси
✔️ Корхона веб-сайтининг мавжудлиги
Шунингдек, телеграм ижтимоий тармоғидаги “Юк ташувчилар билан мулоқот” гуруҳида сўровнома ўтказилди. Баҳолаш ва сўровнома якунларига кўра транспорт паркида 50 тагача автотранспорт воситаси мавжуд бўлган корхоналар ўртасида “Arrow green logistics” МЧЖ ҳамда транспорт паркида 50 тадан ортиқ автотранспорти бўлган корхоналар ўртасида эса “Хожиакбар” МЧЖ автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари бўйича 2020 йилнинг энг илғор автокорхонаси сифатида эътироф этилди.
Танлов ғолиблари сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.