Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган марказ ташкил этилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.09.2022 5724 Yangiliklar

 

Аввал хабар берганимиздек, 27 сентябрь куни пойтахтимизда ўз ишини бошлаган “Халқаро автомобиль ташувлари: муаммолар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси  ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

 

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзаб масалаларидан бири бўлиб турибти. Ҳозирда ушбу соҳада фаолият юритаётган профессионал ҳайдовчиларнинг етишмаслиги ва уларнинг хизматига бўлган талабнинг ортиб бораётгани долзарб глобал муаммога айланиб улгурди. Айни дамда бутун дунёда 470 000 яқин профессионал ҳайдовчилар етишмаслиги муаммоси мавжуд.

 

Томонлар ўртасида имзоланган мазкур меморандум автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида кўп сонли профессионал ҳайдовчиларни, шунингдек, бошқа ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш/қайта тайёрлаш учун ихтисослаштирилган ўқув марказини ташкил этиш ва ишга тушириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.