Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобиль йўллари қўмитасига янги раис тайинланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.07.2023 5416 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли қарори билан Турсунов Жамшид Юнусович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

 

Жамшид Турсунов 1979 йилнинг 20 февралида Бухоро туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Оилали. Маълумоти – олий, 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия департаменти молиявий таъминлаш ва назорат қилиш бўлими етакчи иқтисодчиси лавозимида бошлаган.

 

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобилm йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Тайинловга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.