Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобилда халқаро ташувлар масалалари бўйича Ўзбек – Беларусь қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.03.2021 7206 Yangiliklar

 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Беларусь Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Сергей Дубина билан мамлакатларимиз ўртасида автомобиль транспорти ташувлари соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, 2019 – 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасидаги алоқалар юзасидан маълумот алмашдилар. Вазир ўринбосарлари автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида Ўзбекистон – Беларусь муносабатларининг жадал ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтишди. Шу билан бирга мазкур йўналишдаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини янада ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд эканлигини қайд этиб ўтишди.

Айнан шу жиҳатни инобатга олган ҳолда томонлар автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида энг қулай шароитларни яратишга қаратилган ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олишди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Беларусь томонига ўзбекистонлик автоташувчиларга нисбатан текширув ишлари тез-тез ўтказилаётгани ҳолатлари тўғрисидаги масала юзасидан батафсил маълумот олиш бўйича ёрдам беришни сўраб мурожаат этди.

Беларусь Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Сергей Дубина ушбу масалани божхона органлари билан биргаликда батафсил ўрганиб, бу ҳақда тўлиқ маълумот тақдим этилишини маълум қилди.

Учрашувда автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини янада ривожлантириш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишини Беларусь Республикасида ўтказишга келишиб олишди.